Ўзбекистонда 18—20 декабрь кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» маълумотларига асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кундузи ва кечаси мамлакат бўйлаб 0...+5 даражагача тушиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2 даража, 18 декабрь куни кундузи +3...+8 даража, 19—21 декабрь кунлари 0...+5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғиши кутилмоқда. 18—19 декабрь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати -7...-2 даражагача, 20—21 декабрь кунлари -12...-7 даражагача, кундузи -5...0 даражагача совиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)