Непалдаги ғишт заводида юз берган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 25 киши жабрланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Заводда юз берган портлашдан сўнг, ғишт пиширувчи печь қулаб кетди. Ҳалок бўлганлардан беш нафари Ҳиндистон фуқароси бўлган. Жабрланганлардан тўрт нафари оғир аҳволда эканлиги маълум қилинди.
Ҳодиса гувоҳларидан бирининг сўзларига қараганда, апрелдаги зилзила оқибатида бузилган печь яқинда таъмирланган. Ҳодиса таъмирлаш жараёнида фойдаланилган ёғоч ва пластик конструкциялар мўрида қолиб, тутун чиқишига тўсқинлик қилганлиги натижасида юз берган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)