Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бўстонлиқ туманида газ идорасида ишлайдиган назоратчи сифатида ишлайдиган бир аёл ва бир эркак фирибгарлик билан шуғулланиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.

Фото: FAP News

Фото: FAP News

Газ назоратчиси бўлган аёл тумандаги ўзига бириктирилган хонадонларнинг бирида ўзбошимчалик билан иситиш печи ўрнатилганини аниқлаб, мосламани ҳужжатлаштириб бериш учун уй эгасидан 150 минг сўм пул талаб қилган.

Бироқ аёл ваъдасида турмай, ушбу хонадонни қарздорлар рўйхатига қўшиб қўяди. Орадан тахминан икки ҳафта ўтиб, бу сафар касбдоши билан хонадонга келган аёл, хонадоннинг газ билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун 250 минг сўм сўрайди.

Бу сафар уй эгаси газ назоратчиларига пулни икки-уч кунда ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, мазкур вазият ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар қилади. Фирибгарлар уй эгасидан пулни олаётган вақтида, далилий ашё билан қўлга олинган.

«Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди фирибгар газ назоратчиларининг қилмишларига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди», — дейилади газета хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда