Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг ироқлик ҳамкасби Иброҳим ал-Жаафари билан телефон орқали мулоқотида Россия Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда ўзининг қатъий принципиал позициясини билдириб, Ироқ шимолига Туркия қўшинлари жойлаштирилиши муносабати билан Бағдоднинг хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ берган маълумотларга асосан «Ведомости» хабар қилмоқда.
Ироқнинг таклифи билан бўлиб ўтган суҳбатда, ал-Жаафари Ироқ шимолига Туркия ҳарбийларининг ноқонуний жойлаштирилиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишини ва Бағдоднинг бу масалада БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилганлигини маълум қилди.
Шунингдек, Лавров ва ал-Жаафари Сурия муаммосини ҳам муҳокама қилди.
Изоҳ (0)