Россиянинг Воронеж вилоятидаги психоневрологик интернатда юз берган ёнғин оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, яна икки кишининг тақдири номаълум. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси манбаларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«13 декабрь, якшанба куни тонгдаги маълумотларга кўра, 21 киши ҳалок бўлган, икки киши бедарак йўқолган. 53 киши қутқариб қолинган, улардан 23 нафари Воронеж вилояти касалхоналарига ётқизилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. 24 киши эса бошқа психоневрологик интернатга кўчирилган», — дея маълум қилган Воронеж фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Игорь Кобзев.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ интернатдаги ёнғинда 7 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)