Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Арманистон бошқарувнинг парламент тизимига ўтади. Мамлакат марказий сайлов комиссияси 13 декабрь, якшанба куни эълон қилган референдум якунлари натижаси шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Мамлакат Конституциясига тегишли ўзгартириш киритилишини 6 декабрь куни бўлиб ўтган референдумда иштирок этган сайловчиларнинг 63,37 фоизи маъқуллаган, 32,36 фоизи эса ёқламаган.

Шу билан бирга, марказий сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини бекор қилишни талаб этаётган мухолифатдаги «Арман миллий конгресси» партияси шикоятини кўриб чиқишни ҳам бошлади. Мухолифат референдум чоғи ва овозларни ҳисоблаб чиқиш жараёнида оммавий сохтакорликларга йўл қўйилгани, конституциявий ислоҳот лойиҳасини ёқлаб сайловчиларнинг 30,3 фоизи овоз бергани, аксарият — 69,69% сайловчилар эса бунга қарши чиққанини даъво қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар