12 декабрь, шанба куни Суриянинг Хомс шаҳри марказида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланган. Бу ҳақда SANA манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи ашёлар жойлаштирилган автомобиль террорчилар томонидан шаҳарнинг ал-Заҳро тумани ҳудудидаги касалхона яқинида портлатилган.