Янги Зеландияда мамлакат байроғига муқобил бўлган якуний шакли белгиланди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Миллий байроқни ўзгартириш бўйича белгиланган референдум 2016 йил март ойида бўлиб ўтади.
Танловда амалдаги байроққа мутаносиб бўлган байроқнинг шакли ғолиб бўлди. Кўк полотнода хоч шаклидаги юлдузлар, қора фонда акс эттирилган кумуш рангли қирққулоқ пояси билан тўлдирилган.
Кайл Локвуднинг ушбу дизайни сайловда 50,53 фоиз фуқаронинг овозига эга бўлди.
Давлат байроғини ўзгартиришни Янги Зеландия бош вазири Жон Кей таклиф қилганди.
Танловга 10 мингдан кўп вариантлар берилган бўлиб, сентябрь ойига келиб тўртта лойиҳадан иборат қисқа рўйхат тузилган эди.
Изоҳ (0)