Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрининг ғарбий қисмида оммавий отишма юз берди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Al Mayadeen телеканалининг аниқлик киритишича, ҳужум экстремистик гуруҳ томонидан содир этилган. Босқинчилик оқибатида 30 га яқин киши ҳалок бўлди.
Жангарилар Алеппо ғарбидаги ётоқ кварталларига қарата миномётлар ва ракета қурилмаларидан ўт очди. Отишма 48 соат давом этди.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни Россиянинг Алепподаги ёпилган консуллиги биноси яқинида автомобиль портлатилган эди.
Изоҳ (0)