Грециянинг соҳилбўйи хавфсизлик хизмати Калолимнос ёнидаги Додеканес гуруҳидаги ороллардан бирида қолиб кетган 220 та муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News берган маълумотларга асосан «Европейская правда» хабар қилмоқда.
Муҳожирлар Лерос оролига олиб боришни ваъда қилган контрабандачининг айби билан бу ерга келиб қолган.
Улар оролда 36 соатга қолиб кетиб, исиниш учун ўчоқдан фойдаланиб турганда, ҳарбийлар оловнинг тутунини кўриб қолиб, бўлган воқеадан хабар топган.
Туркиянинг соҳилбўйи хавфсизлик хизмати томонидан эса 25 нафар суриялик муҳожир Туркиянинг Гечек курорт шаҳри ёнидаги иблис ороли деб номланган жойдан қутқарилган. Бу муҳожирларга контрабандачилар 2500 доллар эвазига Родос оролига олиб боришни ваъда қилган.
Изоҳ (0)