«Юлдузлар жанги» ва «Юра даври олами» махсус эффектлар бўйича «Оскар»га даъвогарлик қилмоқда
Америка киноакадемияси 2016 йилги «Оскар» мукофотига «Энг яхши махсус эффектлар» йўналишида даъвогар бўлган 20 та номзоддан иборат рўйхатни эълон қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Улар орасида «Қасоскорлар: Альтрон эраси», «Чумоли одам», «Келажак ўлкаси», «Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши», «Юра даври олами», «Марслик», «Терминатор-5», «Телба Макс: Қаҳр йўли» ва бошқалар бор.
88-«Оскар» мукофоти учун барча номзодлар якуний рўйхати 2016 йил 14 январда эълон қилинади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар