Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов бир қатор ёш актёр ва актрисаларни тасвирга олиш майдончасига айтилган вақтдан кечикиб келишини танқид остига олиб, уларни «маҳоратига эмас, қош-кўзига ишонадиган актёрлар» деб атади. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Режиссёр Иброҳим Расуловнинг фильмини тасвирга олиш жараёнида актёр Умид Искандаровни икки соат кутдим. Охири машинага ўтириб кетаётганимда, писта чақиб келаётганига кўзим тушиб қолди. У ўзидан катта санъаткорни куттириш қандай бўлишини ўзи учун билиб олди», — деди Эркин Комилов.
«Гулчеҳра Эшонқуловани ҳам соатлаб кутиш ‘бахтига муяссар’ бўлганман. Бу актрисага ҳам иш ва ўзидан катта актёрга бўлган муносабатига яраша муомала қилганман. Мен бетакрорман, қабилида иш тутиш яхши оқибатларга олиб келмайди», — дейди Ўзбекистон халқ артисти.
«Режиссёр Ҳамид Қаҳрамоновнинг бир фильмида суратга тушаётгандим. Суратга олиш майдончасида Адиз Ражабов деган актёрни икки соатдан ортиқ пойладим. Режиссёр ҳар қўнғироқ қилганида, ‘мана етиб келдим’, дейди. Бу актёрлар маҳоратига эмас, қош-кўзига ишониши турган гап», — дея қўшимча қилди Эркин Комилов.
Изоҳ (0)