Раққоса Паризода қошига ва лабига махсус косметик ишлов берилганидан ҳозир афсусланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Қошимни ‘растушёвка’ қилганман, лабларимга ҳам махсус гел билан ишлов берилган. Бу иккала муолажани амалга оширганимга анча бўлди», — дейди раққоса.
«Косметология соҳасида бу янгилик кашф қилинганида, қизиқиб ўзимда синаб кўрганман. Аммо бу ишимдан ҳозир афсусланаман. Чунки табиий гўзалликка ҳеч нарса етмайди», — дея қўшимча қилди Паризода.
Изоҳ (0)