Пекинда 6 декабрь куни ҳавонинг ифлосланганлиги туфайли экологик хавфлиликнинг энг юқори – «қизил» даражаси эълон қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳукумат заҳарланган ҳаво сабабли 7—9 декабрь кунлари Хитой пойтахтидаги мактаб ва болалар боғчасида очиқ ҳаводаги машғулотларни бекор қилиш ҳақида фармойиш берди.
Баъзи саноат корхоналарига фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки қисқартириш тўғрисида буйруқ берилди. Шунингдек, ҳар қандай қурилиш ишлари тақиқланди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий транспортдан фойдаланишни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундай шароитда йўловчи транспортининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун пойтахт ҳукумати йўналишларга қўшимча 840 та автобус, метро тизимига эса 53 та вагон киритди.
Изоҳ (0)