Франция ҳукумат 13 ноябрь куни Парижнинг «Батаклан» театридаги терактни содир этган учинчи худкушнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» полиция маълумотига таяниб хабар беради.
Манбанинг маълум қилишича, террорчи Франциянинг Страсбург шаҳрида истиқомат қилган 23 ёшли Фуэд Муҳаммад Аггад эканлиги аниқланди.
2013 йилнинг охирида у укаси ва дўстлари билан Сурияга саёҳат қилиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь куни терактлар кетма-кетлиги содир этилиб, қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 130 киши ҳалок бўлган, 352 киши яраланган эди.
Изоҳ (0)