Украинанинг можаро билан қамраб олинган шарқий ҳудудларида охирги 20 ой давомида 9,1 мингга яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» БМТ ҳисоботига таяниб хабар беради.
БМТ жорий йилнинг 8 сентябрида эълон қилган маълумотлар билан таққосланганда, можаро қурбонларининг сони охирги уч ой давомида минг нафарга ошганлигини кўрсатади.
«Ўтган йилнинг апрель ойи ўртасидан бошлаб ҳалок бўлганларнинг умумий сони камида 9098 нафарга, яраланганлар эса 20 732 нафарга етди. Якуний рақамларга фуқаролар, Украина қуролли кучлари ва қуролли тузилмалари киритилди», — дейилади БМТ ҳисоботида.
БМТнинг охирги маълумотларига қараганда, август ойининг ўртасидан ноябрь ўртасига қадар 47 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 131 нафари яраланган.
Қотиллик, қийнаш ва қонунсизлик «баҳсли» ҳудудда ҳукм сурмоқда, дейилади БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ҳисоботида.
Изоҳ (0)