Япония ҳукумати аксилтеррорчилик чораларини ошириш бўйича штаб йиғилишида мамлакат ТИВ қошида халқаро террорчилик бўйича маълумотлар тўплаш юзасидан марказ ташкил этиш ҳақидаги режани тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Марказга дипломатик бошқарма, Мудофаа вазирлиги ва полициядан 30—40 нафар мутахассис киритилади. Янги тизимда тўртта бўлим шакллантирилади: Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Жанубий Осиё.
Жойларда маълумот тўплаш учун Иордания, Миср, Индонезия ва Ҳиндистонда бўлимлар ташкил этилади.
«Терроризм соҳасидаги ҳозирги вазият жуда кескиндир. Биз халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликда барча кучларни терактларнинг олдини олишга йўналтирамиз», — деди Япония ҳукумати бош котиби Ёсихиде Суга.
Изоҳ (0)