Австралия парламенти террорчиликда гумонланувчи ёки терроризм учун жазога тортилган кишиларни фуқароликдан маҳрум этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
3 декабрь, пайшанба куни парламентнинг юқори палатаси ушбу тузатишларни маъқуллади. Икки фуқароликка эга кишилар янги қонун доирасига тушади.
Тегишли тузатишлар Австралия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилиб, 2015 йилнинг июнь ойида парламент қуйи палатасига киритилган эди. Қонун юқори палата томонидан маъқуллангандан сўнг, Австралия Олий суди томонидан рад этилиши ҳам мумкин.
Ҳукумат маълумотларига қараганда, ИШИД сафида 90 нафардан кам бўлмаган австралиялик курашаётган бўлиши мумкин. Уларнинг ярмига яқини икки давлатнинг фуқаролигига эга. Мамлакат бош прокурори Жорж Брэндис уларнинг Австралияга нисбатан хоинлик қилганлигини ва унинг фуқароси бўлишга лойиқ эмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)