Асосчилари Москва физика-техника институти битирувчилари Сергей Белоусов, Илья Зубарёв ва Максим Ципляев ҳисобланган Россиянинг Parallels IT-компанияси ўз бизнесининг бир қисмини булутли сервислар етказиб берувчи халқаро компания Ingram Micro’га сотди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
2015 йилнинг март ойида Parallels ўзининг Odin бўлинмасини алоҳида бизнесга ажратган эди.
Parallels компанияси вакили Юлия Ясиновскаянинг маълум қилишича, барча активларни тўлиқ топшириш юзасидан шартнома 2015 йилнинг охирида амалга ошиши керак.
Ingram Micro вакилининг сўзларига қараганда, шартнома баҳоси 100 миллион доллардан ортиқдир. Parallels вакили шартнома баҳосини шарҳлашдан бош тортди.
Ушбу шартнома шартларига мувофиқ, Американинг Ingram Micro компанияси Parallels’нинг Odin Service Automation платформаси, шунингдек, у билан боғлиқ булутли бошқарув технологияси ҳамда Odin савдо белгиси ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини харид қилади.
Изоҳ (0)