Парижда 29 ноябрь, якшанба куни БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференцияси очилишидан аввал ташкил этилган тинч намойиш тартибсизликларга айланиб кетган эди. Тартибсизлик иштирокчиларидан икки нафари судда жавобгарликка тортилди, деб хабар беради «ТАСС».
28 ёшли эркакка нисбатан уч йиллик қамоқ жазоси тайинланди. У тартиб қўриқчиларига қарата шиша бутилкани отиб юбориши натижасида улардан бирининг лабини ёрганликда айбланмоқда.
Иккинчи ҳукм 25 ёшли қизга нисбатан чиқарилди. У бармоқ изларини олиш жараёнидан бош тортганлиги учун минг евро миқдоридаги жарима тўлаш мажбуриятини олди.
Нашрнинг маълум қилишича, тартибсизликлар оқибатида қўлга олинган 300 дан ортиқ кишининг аксарияти 30 ноябрь, душанба куни қўйиб юборилган. Яна икки киши ҳамон қамоқда сақланмоқда.
Изоҳ (0)