Россиянинг Саратов шаҳридаги 3-рақамли гимназия ўқувчиларининг ота-оналари гимназия директори Татьяна Райкова томонидан эълон қилинган ҳарбий самолёт учун пул тўплашга қарши чиқди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Директор Россия Су-24 бомбардимончи самолёти турк қирувчи самолёти томонидан уриб туширилгандан кейин ушбу ташаббус билан чиқди.
Ўқувчиларнинг ота-оналари Райкова номига очиқ мактуб йўллаб, унинг ҳаракатларини текшириш илтимоси билан прокуратурага мурожаат қилишини баён қилган. Ота-оналардан бири Араик Арзуманяннинг маълум қилишича, улар болаларнинг террорчилар нишонига айланишидан хавотир олмоқда.
Татьяна Райкова 27 ноябрь куни Саратов вилоят думаси қошидаги жамоат кенгаши йиғилишида янги ҳарбий самолёт учун маблағ тўплашни таклиф қилган эди.
Изоҳ (0)