Туркия Россия ҳарбий ва фуқаролик кемаларининг ўтиши учун Босфор ва Дарданелли бўғозларини ёпмайди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Туркия давлати барча кемаларнинг бўғоздан эркин ўтишини кафолатловчи 1936 йилги Монтрё конвенциясига амал қилади. Ушбу фикр 30 ноябрь куни бўлиб ўтган телеконференцияда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Дуглас Льют томонидан билдирилди.
Таъкидлаш жоизки, Туркия уруш ҳолатида деб топилса ёки ҳарбий хавф таҳдиди остида бўлса, ҳарбий кемаларни бўғоздан ўтказиш Анқара ихтиёрига ҳавола этилади. Тинчлик пайтида ҳарбий ва фуқаролик кемалари бўғоздан эркин ўтиши мумкин.
Можаро юзага келган ҳолатда НАТО Туркияни қўллаб-қувватлаши маълум қилинди.
Изоҳ (0)