Тошкент шаҳрига 30 ноябрь куни эрта тонгда туман тушди. Мазкур табиат ҳодисаси акс этган суратлар Instagram’нинг Ўзбекистон пойтахтида истиқомат қилувчи фойдаланувчилари томонидан тармоққа жойлаштирилди.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 30 ноябрь куни соат 20:00 гача Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 3—8 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи +12...+14 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)