Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес «Шахтёр»га қарши кечган учрашув олдидан футболчилар билан суҳбат ўтказди, деб хабар беради «Uff.uz».
Учрашув олдидан ўтказилган суҳбатда барча етакчи футболчилар, хусусан Криштиану Роналду, Гарет Бэйл, Бензема, Хамес Родригес ва бошқалар иштирок этган. Учрашув «Барселона»дан учралган мағлубиятдан (0:4) сўнг юзага келган оғир вазиятни юмшатиш мақсадида ўтказилган.
Хабар қилинишича, мураббий ва футболчилар ўртасидаги суҳбат ижобий руҳда кечган ва унда Криштиану Роналду жамоа манфаати йўлида кўпроқ югуришга ваъда берган. Шунингдек, ҳужумчи жамоадошларини ҳам шундай қилишга ундаган.
Эслатиб ўтамиз, «Шахтёр»га қарши учрашувда мадридликлар 4:3 ҳисобида ғалабага эришди.
Изоҳ (0)