Франциянинг «Пари-Сен-Жермен» клуби футболчиси Анхель Ди Мариянинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги Швециянинг «Мальмё» жамоаси дарвозасига киритган биринчи голи тарихдан жой олди, деб хабар қилади «Оламспорт».
Аргентиналик футболчининг голи Европа Чемпионлар Лигаси тарихидаги 7000-гол сифатида қайд этилди. Турнир 1991/92 йилги мавсумдан бери ўтказиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, «Мальмё» — «ПСЖ» ўйинида меҳмонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Ди Мария дублга эришди, Рабьо, Ибрагимович ва Лукас биттадан тўп киритди.
Изоҳ (0)