Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2015 йил охиригача Ўзбекистонда ер юзасидаги кучли силкинишлар ҳақида тезкорлик билан хабар берувчи станциялар тармоғи ташкил қилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетасига таяниб, UZ24 хабар бермоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Янги тармоқ Сейсмология институти ва Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилади.

Унинг тўлиқ ишга туширилиши ФВВнинг ҳудудлардаги бошқармаларига ер силкиниши вақтида унинг кузатув пунктида неча балл бўлгани, бошқарма марказида эса 1—2 дақиқа ичида ҳудудлар бўйича зилзила кучи харитасини аниқлаш имконини беради.

Республикадаги сейсмология стантиялари кенгайтирилади, барча аналогли сейсмостанциялар рақамлиларга алмаштирилади.

Бу ишлар кичик магнитудали (М=1,5—2) зилзилаларни қайд этиш, 10 дақиқадан камроқ вақт паленгатор ёрдамида ичида унинг ўчоғини аниқлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда эпицентри Қирғизистон ва Афғонистонда бўлган бир неча зилзилалар сезилди. Жумладан, 17 ноябрь куни 22:29 да Тошкентда 2,5—3 балли, 20 ноябрь куни 9:46 да эса 2 балли, 21 ноябрь куни 5:16 да 2 балли, 22 ноябрь куни 1—2 балли зилзилалар сезилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар