22 ноябрь, якшанба куни Мексикадаги Пуэбла штатида рўй берган йирик автоҳалокатда камида 11 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мексика расмийларининг маълум қилишича, Пуэбла штатида автобус ва енгил автомобиль аввал тўқнашиб, сўнг ёниб кетган. Ҳалокатда жабрланганлар касалхоналарга ётқизилган.
Полиция ҳозирча юз берган ҳодисага нима сабаб бўлганини ошкор қилгани йўқ.
Изоҳ (0)