23 ноябрь, душанба куни эрталаб Ҳиндистон шимолида фуқаролик вертолёти қулаши натижасида етти киши, жумладан олти йўловчи ва бир учувчи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Полиция маълумотларига кўра, авария Катра шаҳри яқинида зиёратчиларни Жамму ва Кашмир штатидаги машҳур диний ибодатхонага элтиш чоғида содир бўлган. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Дастлабки маълумотлар бўйича, вертолёт саёҳатчиларни етиб бориш қийин бўлган муқаддас зиёратгоҳларга элтиб қўйиш хизматини кўрсатувчи кичик хусусий компанияга тегишли.
Изоҳ (0)