Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида уч эркак қўлга олинди, улар ўрта мактаблар жамоалари ўртасида Америка футболи бўйича ўйин чоғида стадионда отишма уюштирганликда айбланмоқда, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Mk.ru»

Фото: «Mk.ru»

Улар тинтув қилинганида уч дона ўқотар қурол топилган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари  стадионда тўполонни келтириб чиқарган ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

Ўқлар 20 ноябрь, жума куни «Майами сентрал» ва «Майами Кэрол-Сити» жамоалари ўртасидаги ўйин тугашига уч дақиқа қолганида отилди. Стадионда саросима бошланди, одамлар чиқиш эшикларига қараб интилди. Ҳодисада ҳеч ким зарар кўрмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар