АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида уч эркак қўлга олинди, улар ўрта мактаблар жамоалари ўртасида Америка футболи бўйича ўйин чоғида стадионда отишма уюштирганликда айбланмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Улар тинтув қилинганида уч дона ўқотар қурол топилган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари стадионда тўполонни келтириб чиқарган ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.
Ўқлар 20 ноябрь, жума куни «Майами сентрал» ва «Майами Кэрол-Сити» жамоалари ўртасидаги ўйин тугашига уч дақиқа қолганида отилди. Стадионда саросима бошланди, одамлар чиқиш эшикларига қараб интилди. Ҳодисада ҳеч ким зарар кўрмади.
Изоҳ (0)