Мьянма шимолидаги Качин штатида ер кўчиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Катта кўламли кўчки нефрит қазиб олинадиган кон яқинида юз берган. Маҳаллий кончиларнинг ўнлаб уйлари кўчки остида қолиб вайрон бўлган.
Нашр таъкидлашича, вайроналарни тартибга солиш жараёнида қурбонлар сони ошиб, юз нафаргача етиши мумкин.
Изоҳ (0)