Францияда Париждаги терактлар қурбонларини умуммиллий хотирлаш куни 27 ноябрь, жума куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Елисей саройи маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Асосий маросим Париждаги Ногиронлар уйининг черковида бўлиб ўтади. Тадбир маҳаллий вақт билан 10:30 (Тошкент вақти билан 14:30) да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Париждаги кетма-кет терактлар натижасида 129 киши ҳалок бўлди.
- Воқеа: Париждаги терактлар
Изоҳ (0)