Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди «Қишлоққурилишбанк» ва Халқ банкининг тамагирлик билан шуғулланиб келган вилоятдаги раҳбарларини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
Хабар беришларича, «Қишлоққурилишбанк» филиали раҳбари кредит ажратиш учун дастлаб 5 минг доллар, кредитни молиялаштириш давомида эса яна 70 миллион сўм пул талаб қилган. Тадбиркор биринчи талабни тўлиқ, иккинчисини эса ярмини қондирган.
Халқ банкидан кредит олиш учун эса тадбиркор филиал бошқарувчисига умумий 25 минг, филиалнинг амалиёт бўлими раҳбарига 2 минг, банкнинг «Куйганёр» бўлими бошлиғига 2,3 минг доллар беришга мажбур бўлган.
«Суд ҳукми билан тамагир банкирлар 6 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)