Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлимига алоқадорликда айбланаётган «Север» батальони офицери Руслан Муҳиддинов Россияни бегона паспорт билан тарк этган. Бу ҳақда Москванинг Басманний тумани суди терговчиси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Муҳиддинов рўйхатга кирган жойида яшамайди. ИИВ маълумотларига кўра, у Россиядан бегона паспорт билан чиқиб кетган бўлиши мумкин», — деди терговчи. Энди Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги ишни тергов қилиш муддати 2016 йилнинг 28 февралигача узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Муҳиддинов қотиллик ва ноқонуний қурол айланмасида айбланди. Унга нисбатан федерал ва халқаро қидирув эълон қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар