Сузиш бўйича бутунжаҳон мураббийлари ассоциацияси (WSCA) раҳбари Жон Леонард спортчиларни агар Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) россиялик енгил атлетикачиларга Олимпиадада иштирок этишга рухсат берса, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Россия ўзининг амалдаги антидопинг тизимини ҳукуматдаги ўзгаришларсиз ўзгартира олмайди. Россия (ҳеч бўлмаганда, енгил атлетикачилар) Риода бўлмаслиги лозим. Агар IAAF ‘барчаси унутилди, сиз барча муаммоларни ҳал қилдингиз’ деса, Олимпиада спорт турларининг бутун дунё бўйича барча спортчилари Риодаги Олимпиадага нисбатан бойкот эълон қилиши лозим», — деди Леонард.
Эслатиб ўтамиз, IAAF кенгаши Россия енгил атлетика федерациясини ташкилот шафелиги остида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақалардан вақтинчалик четлатган эди.
Изоҳ (0)