Покистон ғарбидаги Белужистон вилоятида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ ўн кишининг ҳалок бўлганлиги ва 100 га яқин кишининг яраланганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Кветта вокзалидан Равалпиндига йўл олган поезд («Жаффар Экспресс») Болан ҳудудида, Кветтадан 75 километр масофада рельслардан чиқиб кетган. Вилоят ички ишлар вазири Акбаруддин Ҳусайн Дурранининг маълум қилишича, ҳодисага поезднинг тормоз тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар Кветта шаҳридаги шифохонага етказилди.
Изоҳ (0)