1936 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этган хитойлик енгил атлетикачи Го Цзе 103 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Жаҳон енгил атлетика федерацияси (IAAF) маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Го Цзе 1912 йилнинг январь ойида туғилган. У дунёнинг энг кекса олимпиадачиси ҳисобланар эди. Берлин ўйинларида диск улоқтириш бўйича миллий рекорд ўрнатганди (41,07 м). Го Цзе Пекин-2018 ўйинларида Олимпиада машъаласи эстафетасида иштирок этган.
Изоҳ (0)