Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси Невададаги Тонопа полигонида такомиллаштирилган B61-12 атом бомбасининг якуний синови ўтказилганини маълум қилди. Синов ядро портлашларини тақиқлаш тўғрисидаги халқаро шартномага биноан жанговар зарядсиз амалга оширилган, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: NNSA

Фото: NNSA

«Мазкур якуний синовлар мамлакат ва унинг иттифоқдошлари хавфсизлиги сўзсиз таъминланиши далолатидир», — дейилади ташкилот томонидан тарқатилган баёнотда. F-15E самолётидан бомба ташланиши бошқариладиган тартибда бўлгани, кўзда тутилмаган ҳолатлар рўй бермагани таъкидланмоқда.

Такомиллаштирилган бомбанинг ишлаб чиқарилиши 2020 йилгача бошланиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар