АҚШнинг Орегон штатида америкалик ишсиз фуқаро ота-онасининг уйига ўт қўйиб, отасини ўлдирди ва икки пиёдани машинада босиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Биз буларнинг барчаси қасддан содир этилган деб ҳисоблаймиз», — дейди Спрингфилд шаҳри полиция сержанти Дэвид Льюис.
Ҳодиса 15 ноябрь, якшанба куни юз берди. Терговнинг аниқлашича, 31 ёшли ишсиз фуқаро Майкл Брайант ота-онаси яшайдиган уйга ўт қўйган. Жиноятчининг 62 ёшли онаси уйдан чиқишга муваффақ бўлган, бироқ унинг 64 ёшли эри олов ичида қолиб, ҳалок бўлган. Уларнинг ўғли олиб қочган автомобилда 20 дақиқа оралиғида икки марта кишилар устидан ҳайдаб ўтган. Пиёдалардан икки нафари ҳалок бўлган, яна бири оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Жиноятчи қўлга олиниб, судга топширилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг ҳаракатлари сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)