Ингушетиядаги Экажево аҳоли яшаш пунктида содир бўлган ёнғинда 12 ёшли Магомед Албогачиев ўз сингилларини қутқариб қолди. Унинг бу қаҳрамонлик ишини Ингушетия раҳбари Юнус Бек Евкуров муносиб тақдирлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
7 ноябрь куни Албогачиевлар хонадонида ёнғин келиб чиқади. Бу вақтда уйда 12 ёшли Магомед ва унинг Дана ва Райана исмли сингиллари бор эди. Тутун ҳидини пайқаган бола кўчага югуриб чиқади ва сингиллари ўйнаётган ошхонада ёнғин бўлаётганининг гувоҳи бўлади.
Бола ёнғинни кўргач, бошига нам сочиқни ёпиб олиб, ўзини олов ичига уради. Биринчи Данани, сўнгра 5 ёшли Райанани ташқарига олиб чиқади.
Ингушетия Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси бошлиғи Руслан Колоевнинг маълум қилишича, Магомед Албогачиев Россия ФВВнинг «Ёнғинга қарши жасорати учун» медали билан тақдирланади.
Изоҳ (0)