БАА амирликларидан бири ҳисобланган Дубай асосан икки жиҳати — ақлбовар қилмас даражада ажиблиги ва ҳашамати билан танилган, дея ёзади «Антиприунил».
Дубай 30 йилдан камроқ вақт ичида оддий балиқчилар қишлоғидан Яқин Шарқдаги энг муҳим савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий марказга айланди.
Дубай юқоридан ҳаддан ташқари мафтункор кўринади.
Масалан, мана бу кема сунъий оролларни қуради.
Бу кема ёрдамида мана бундай ороллар мажмуасини яратиш мумкин.
Денгиз — Дубай осори-атиқаларидан бири холос. Агар истасангиз, бу ерда булутлар устида ҳам яшашингиз мумкин.
Умуман олганда, шаҳар жуда жозибали.
Дубай нафақат чиройли, балки қизиқарли ҳам. Шаҳар бўйлаб саёҳатни масжиддан бошлаш мумкин.
Сўнг гольф ўйнаш...
Ресторанда овқатланиш...
Ёки супермаркетда нимадир сотиб олиш билан вақт ўтказса бўлади.
Қулоққа бироз ғалати эшитилса-да, чўл ўртасидаги Дубайда қор устида чанғи учиш ҳам мумкин.
Автомобильда саҳро бағрини кашф этиш...
Ёки шаҳар бўйлаб сайр қилиш — кўнглингиз тусаганини қилинг!
Афтидан, полиция хизмати Lamborghini’лардан фойдаланувчи жаҳондаги ягона шаҳар Дубай бўлса керак.
Изоҳ (0)