Баварияда Валленфельсдаги уйидан саккиз нафар чақалоқнинг жасади топилган 45 ёшли аёл ҳибсга олинди, деб хабар беради Meduza.
Аёл Валленфельсдан 15 километр масофада жойлашган пансионатдан топилди. У болаларидан баъзилари тирик туғилганлиги ва кейин ўлдирилганлигини тан олди.
Аёлнинг айнан қайси пайтда қотиллик содир этганлиги номаълум. Чақалоқларнинг жасади экспертизага юборилган.
Полиция маҳаллий аҳолидан бири Валленфельсда бир нафар чақалоқнинг жасадини топгандан сўнг суриштирув ишларини бошлаган эди. Кейинроқ яна етти нафар чақалоқнинг жасади топилган эди.
Изоҳ (0)