Хитойнинг Alibaba компанияси «Бўйдоқлар куни»да 24 соат мобайнида 91,22 миллиард юань (14,53 миллиард доллар атрофида) миқдоридаги маҳсулот ва хизматлар савдосини амалга оширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Компания пресс-релизида маълум қилинишича, бу кўрсаткич дастлабки маълумот бўлса-да, унинг ҳажми кунлик интернет сотувлар бўйича янги рекорд ўрнатди.
«Бўйдоқлар куни» Хитойда 11-ойнинг 11-санасида нишонланади. Ушбу байрамда интернет-дўконлар ўз харидорлари учун маҳсулотларини арзон нархларда сотади. Маҳсулотларнинг деярли барчаси катта чегирмалар билан сотилади.
Эслатиб ўтамиз, Alibaba компанияси «Бўйдоқлар куни»да атиги ўн соат мобайнида 8 миллиард доллар ишлаб топганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)