12 ноябрь, пайшанбага ўтар кечаси Примореда, Россиянинг КХДР чегарасида Шимолий Корея етакчиси Ким Ир Сеннинг собиқ иттифоққа ташрифи арафасида қурилган Россия-Корея дўстлик уйи ёниб кетган. Бу ҳақда Хасан шаҳарчаси маъмурияти вакили маълум қилган, дея хабар беради «РИА Новости».
«Айни пайтда ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум, тафсилотлар ўрганилмоқда. Уй тўлиқ ёниб кетган, у ерда бўлган ҳужжатлар, китоблар ҳам йўқотилган. Уйни қайта қуриш мумкин, бироқ унинг ичида бўлган нарсаларни аслига қайтариб бўлмайди», — дея таъкидлаган вакил.
Унинг айтишича, маъмурият раҳбари бу маданий ёдгорликни тиклашга ҳисса қўшиш истагидагилар учун ҳисоб рақами очишни режалаштирмоқда
Изоҳ (0)