Қатар пойтахти Доҳада Қуръон қўлёзмаларига бағишланган кўргазма ташкил этилди. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар бермоқда.
Кўргазма Қатар маданият, санъат ва ёдгорликлар вазири Ҳамдан ибн Абдулазиз ал-Қуварий тарафидан ташкил этилган бўлиб, «Эздан Малл» Қатар маданият маркази ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Унда турли даврларга тегишли 60 дан ортиқ Қуръон қўлёзмалари намойиш этилмоқда.
Шунингдек, кўргазма залида сенсорли маниторлар ўрнатилган бўлиб, улар орқали Қуръон қўлёзмалари ҳақидаги маълумотларни инглиз ва араб тилларида ўқиб, батафсил маълумот олиш мумкин.
Кўргазма ўн кун давом этади.
Изоҳ (0)