Ёввойи оғмахон (хомяк) сурати 2015 йилда энг кулгили жонивор сурати деб эътироф этилди, деб ёзади «Газета.ru».
Айнан шу расм Comedy Wildlife Photography Awards мукофоти версияси бўйича биринчи ўринни қўлга киритди. Унда лунжлари овқатга тўла оғмахоннинг югуриб кетаётгани акс этган.
Иккинчи ўринни «камуфляж устаси» бўлган буғу, учинчи ўринни бурнини ковлаётган горилла иштирокидаги суратлар эгаллади.
Изоҳ (0)