Россиянинг Сочи шаҳрида «Кубан кубоги-2015» халқаро турнири ўтказилмоқда. 2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат мусобақада «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчилари 24 та жамоа ичида муваффақиятли иштирок этиб, турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувига йўлланма олган эди, деб хабар беради «Оламспорт».
Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов устозлигидаги тарбияланувчилар финалда Самаранинг «Крилья Советов» футбол мактаби вакиллари билан куч синашди.
Қизиқарли ва муросасиз ўтган финал ўйини тақдирини Азимжон Ҳусанов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа, «Бунёдкор – 2004» Сочида ўтган «Кубан кубоги-2015» VII халқаро турнири бош совринини қўлга киритди.
Изоҳ (0)