Россиянинг Ставрополь ўлкасида қўй 86 ёшли эркакни сузиб ўлдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» ҳудудий тергов бошқармаси маълумотига таяниб хабар беради.
«7 ноябрь куни кундузи Архангельск қишлоғидаги уйлардан бирида 86 ёшли эркакнинг жасади топилди. Унинг ўлимига қўшнисининг қўйи томонидан боши ва танасига етказилган кўп сонли жароҳатлар сабаб бўлган», — дейилади бошқарма хабарида.
Ушбу ҳолат юзасидан терговчилар терговолди текширув ишларини ўтказмоқда.
Изоҳ (0)