2015 йилнинг 7 ноябрь куни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун медиа-тур уюштирилди. Ўзбекистон МТРК, ЎзА, Uzreport АА, шунингдек, даврий босма ва интернет нашрларининг ходимлари «Товоқсой» санаторийсида бўлиб, соғломлаштириш муассасасида уруш ва меҳнат фахрийлари, кекса ва ногиронларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Уруш ва меҳнат фахрийларига сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида, «Товоқсой» санаторийсининг етти нафар шифокори ва 16 нафар ҳамшираси геронтология йўналиши бўйича малака ошириш курсларида таҳсил олган.
Фахрийларни қабул қилиш учун махсус бўлинма очилиб, хоналар зарурий техникалар билан таъминланган. Кексаларнинг ёши инобатга олинган ҳолда таомномаларга ўзгартиришлар киритилган. Кексалар учун физиотерапия, даволаш, жисмоний тарбия хоналари ва фитобар доимий равишда хизмат қилади.
2015 йилнинг 1 ноябрига қадар «Товоқсой» санаторийсида 8647 нафар киши саломатлигини тиклаган бўлса, улардан 5903 нафари нафақахўр, 1592 нафари ногирон, 52 нафари уруш қатнашчиси ва 1100 нафари меҳнат фронти фахрийсидир.
Изоҳ (0)