Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентдаги «Минор» жомеъ масжиди собиқ имом-хатиби Раҳматиллоҳ қори Сайфиддинов нима сабабдан вазифасидан озод этилганини маълум қилди. Бу ҳақда идора ахборот хизмати хабар берди.
«‘Минор’ жомеъ масжидининг собиқ имом-хатиби Раҳматиллоҳ қори Сайфиддинов саломатлигини тиклаб олиши учун ўз ихтиёрига асосан вазифасидан озод этилди. Унга келгусида бошқа вазифа берилиши режалаштирилган», — дейилади идора хабарида.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 7 ноябрь, шанба куни «Минор» масжидида намозхонларга масжиднинг янги имом-хатиби сифатида таништирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)